Россия Федерацияси ҳудудидаги ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини касб-ҳунар ва рус тилига ўқитиш ишларини ўрганиш мақсадида ушбу давлатга ташриф буюрган Ишчи гуруҳи Москва шаҳрида "Крост" компанияси раҳбарияти билан учрашди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси хабар берди.
Учрашувда мазкур компанияда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган 123 нафар юртдошимизни рус тилига ўқитиш бўйича келишиб олган.
Шу куннинг ўзида ташкил қилинган гуруҳ учун Россия Халқлар дўстлиги университети дастури асосида рус тилини ўқитиш бўйича биринчи дарс бошланган.