АсосийJamiyat

Янги Ўзбекистон: 5 йилда мактаблар сони 462 тага кўпайган

'Янги Ўзбекистон: 5 йилда мактаблар сони 462 тага кўпайган'ning rasmi

«Тараққиёт стратегияси» маркази томонидан тақдим этилган таҳлилга кўра, Ҳаракатлар стратегияси доирасида сўнгги беш йилда ҳалқ таълими тизимига оид 17 та Президент фармон ва қарорлари ҳамда 44 та Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари қабул қилинган.

Натижада, таълимнинг барча соҳалар сингари умумтаълим соҳасида ҳам кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилиб, республикадаги мавжуд умумтаълим мактаблари сони сўнгги беш йилда 462 тага кўпайган. Хусусан, 2016-2017 ўқув йилида жами мактаблар сони 9 719 тани ташкил этган бўлса, 2020-2021 ўқув йилига келиб уларнинг сони 10 181 тани ташкил этган.

Шундан, 3 893 таси шаҳарларда, 6 288 таси қишлоқларда жойлашган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар