24 август куни, Наманган туманида яшовчи, 1988 йилда туғилган аёл талончилик юзасидан ариза билан мурожаат қилган.
Унга кўра, 24 август куни соат 18:30 ларда нотаниш шахс, Наманган шаҳар ҳудудида жойлашган истироҳат боғида нархи 3.700.000 сўмлик “Редми Ноте-9 Про” русумли уяли телефон аппарати ва телефон ғилофи орасида бўлган 100 AҚШ доллари ҳамда 300.000 сўм пулларини қўлидан тортиб олиб қочиб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Наманган вилоят ИИБ ППХБ ва ЖТСБ ППХБ 3-отряд ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ишлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1991 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланиб, ушланган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 25 август куни Ўз.Р ЖКнинг 166-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.






