Токио-2020 Паралимпия ўйинларида ўзбекистонлик икки нафар пара дзюдочи финал йўлланмасини қўлга киритди. Улар камида кумушни нақд қилди, аммо бизга олтин керак, дея хабар қилмоқда Туризм ва спорт вазирлиги.
Япониянинг Токио шаҳрида давом этаётган паралимпия ўйинларининг пара дзюдо баҳсларида ҳозиргина эркаклар ўртасида ярим финал беллашувлари якунланди.
-73 кг вазн тоифасидаги баҳсларда иштирок этаётган ҳамюртимиз Феруз Сайидов финал йўлида россиялик Василий Кутуевга қарши татамига чиқди. Муросасиз кечган баҳс ҳамюртимизнинг ғалабаси билан якунланди. Феруз рақибини иппон баҳоси билан мағлуб этди. У энди олтин медал учун финалда иштирок этади.

Шунингдек, -81 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Довурхон Кароматов мексикалик Aдриан Санчесга қарши татамига чиқди. Шиддатли ва муросасиз кечган баҳс ҳамюртимизнинг ғалабаси билан якунланди. У ҳам финалда олтин медал учун беллашади.






