Аёллар ўртасида -57кгда Парвина Самандарова Япония ва Бразилия вакилларидан устун келди ва энди у ҳам олтин медаль учун татамига чиқади. -63кг вазнда Нафиса Шерипбоева эса чоракфиналда россиялик рақибини мағлуб этиб, яримфиналда украиналик спортчига ютқазиб қўйди. Нафиса бронза учун курашади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбекистонлик икки нафар пара дзюдочи финалга йўл олгани ҳақида хабар бергандик.






