АсосийJamiyat

Қашқадарёлик собиқ ўқувчи ўзи ўқиган мактаб таъмирига 2.5 миллиард сўм ажратди

'Қашқадарёлик собиқ ўқувчи ўзи ўқиган мактаб таъмирига 2.5 миллиард сўм ажратди'ning rasmi

Бугун Қамаши туманидаги 37-мактабда ҳам таъмирлаш ишлари якунига етказилиб, фойдаланишга топширилди. Эътиборлиси, мактабнинг собиқ ўқувчиси, бугунги кунда тадбиркор Сирожиддин Холиёров ташаббуси билан муассасанинг тўлиқ таъмири учун 2.5 миллиард сўм ажратилиб, мактаб обод масканга айлантирилди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати хабар бермоқда.

 Мактаб ҳовлисида замонавий спорт майдони ҳам қурилиб, ўқувчилар ва маҳаллий ёшлар фойдаланиши учун шароит яратилган.

Туман ҳокими ва тадбир меҳмонлари мактабда бўлиб, яратилган шароитларни кўришди. Мактаб китоб фондига Республика Маънавият ва маърифат марказининг китоблари совға қилинди.

Мактаб очилиш маросимида концерт дастури ҳам намойиш қилинди.

    Бошқа янгиликлар