Ўзбекистонлик УФC жангчиси Маҳмуд Муродов (25-7) Тошкент вақти билан 29-август тонгида УФC Вегас 35 мусобақасида навбатдаги жангини ўтказди.
Муродовга AҚШ вакили Жералд Миршерт (33-14) рақиб бўлди. Жангнинг дастлабки раунди Муродовнинг катта устунлигида ўтди. Бироқ иккинчи раундда Миршерт ўзбекистонлик яккакурашчига бўғиш усулини қўллади ва Маҳмуд муддатидан аввал имкониятни бой бериб қўйди.
Шу тариқа Муродов УФCъдаги кетма-кет учта ғалабадан кейин илк мағлубиятини тан олди.