АсосийSport

Токио-2020: Ўзбекистон делегациясига илк медални тақдим этган Ислам Aсланов Паралимпия ўйинларидаги иштирокини якунлади

'Токио-2020: Ўзбекистон делегациясига илк медални тақдим этган Ислам Aсланов Паралимпия ўйинларидаги иштирокини якунлади'ning rasmi

Бироз аввал ҳамюртимиз Ислам Aсланов пара сузиш бўйича эркаклар ўртасида С13 классида 50 метр масофага эркин усулда ўтказилган финал босқичида иштирок этди.

Саралаш баҳсларида ўз гугуҳида 1-ўринни эгаллаган Ислам Aсланов медаллар учун кечган муросасиз курашда 23.85 сония натижа  қайд этди ва 4-ўринни эгаллади. Спортчимиз 3-ўринни эгаллаган украиналик рақибидан бор йўғи 0.2 сонияга ортда қолди.

Эслатиб ўтамиз, Aсланов 100 метрга баттерфляй усулида сузиш баҳсларида бронза медалини қўлга киритган ва мамлакатимиз спорт делегациясига илк медални тақдим этганди. Шу тариқа у Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларидаги иштирокини якунлади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар