Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил - Бизнес омбудсманга Гулистон шаҳридаги “Намуна эталон заводи” МЧЖ раҳбарининг бузилган бино-иншоотлари учун товон пулини ундириб беришда амалий сўраб мурожаати келиб тушган.
Бизнес Омбудсман Матубуот хизматининг “Даракчи”га маълум қилишича, Вакил девони томонидан Гулистон туманлараро иқтисодий судига киритилган даъво бўйича Суднинг ҳал қилув қарорига кўра, Гулистон шаҳар ҳокимлигига “Намуна эталон заводи” МЧЖга тегишли бўлган 2018 йилда бузилган объекти учун 1 501 000 000 сўм компенсация тўлаб бериш мажбурияти юклатилди.
Жорий йилнинг ўтган даврида Сирдарё вилоятидаги тадбиркорлик субъектларидан давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олинган бино-иншоотларни компенсация тўлови масаласида 7 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 6 тасининг талаблари тўлиқ қаноатлантирилди.
Таъкидлаш жоизки, жорий йил 20 август куни Ўзбекистон Республикаси Президентинининг тадбиркорлар ва ишбилармонлар билан бўлган “Очиқ мулоқоти” давомида давлат раҳбари томонидан кўчмас мулк объектларини бузилиши натижасида тадбиркорларга етказилган зарарларни тўлаб бериш чораларини кўриш юзасидан топшириқлар берилди.






