Қозоғистон жанубидаги Жамбил вилоятида, илгари ўқ–дорилар омборида портлашлари содир бўлган ҳарбий қисмда, якшанба куни яна бир портлаш содир бўлди, деб хабар қилди республика Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига таяниб INTERFAX.RU.
Мудофаа бошқармаси баёнотида айтилиша, 26 август куни ёнғин содир бўлган муҳандислик ўқ -дорилар омбори ҳудудида 29 август куни тахминан 12.20 да портлаш овози эшитилган.
Матбуот хизматининг хабар беришича, ҳодиса жойида одамлар бўлмаган. Ҳозирда воқеа сабаблари ўрганилмоқда.
Маълумот ўрнида, 29 август Қозоғистонда миллий мотам куни деб эълон қилинган эди.