АсосийJamiyat

ССВ фуқаролардан вакцинация борасида провокацион хабарлар тарқатмасликни сўради

'ССВ фуқаролардан вакцинация борасида провокацион хабарлар тарқатмасликни сўради'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда "Наманганда вакцина олган аёл гапирмайдиган, ўрнидан туролмайдиган бўлиб қолди", мазмунидаги хабарлар тарқалди.  

Наманган шаҳрида яшовчи аёл З.А. билан боғлиқ ҳолат шу вақтнинг ўзидаёқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги назоратига олинди. Тезкор ишчи гуруҳ тузилди, вазият бевосита ўрганилмоқда.

Дастлабки ўрганишларга кўра, 1968 йилда туғилган фуқаро З.А. коронавирусга қарши вакцинанинг фақатгина битта дозасини бундан икки ой олдин, яъни жорий йилнинг 28 июнь куни олгани маълум бўлди. Шу маълумотнинг ўзиёқ фуқаронинг соғлиғидаги ўзгариш эмлаш жараёнларига мутлақо боғлиқ эмаслигини аниқ кўрсатади.

Айни дамда фуқаро З.А.нинг ҳолати тўлиқ тиббий назоратга олинган. Вазият юзасидан ўрганишлар якунлангач, қўшимча маълумот берилади.  

Шу ўринда Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу каби провокацион ва фейк хабарлар тарқатиб, аҳоли орасида вакцинация жараёнларига ишончсизлик пайдо қилишга уринишдан тийилишни сўраб қолади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар