Янги ҳафтани хушхабар билан бошлаймиз! Ҳозиргина пара-енгил атлетиканинг эркаклар ўртасида Ф41 классида ядро улоқтириш баҳслари ўз ниҳоясига етди.
Қувонарлиси, унда ҳамюртимиз Бобуржон Омонов Паралимпия рекордини янгилаган ҳолда олтин медалга сазовор бўлди. Бобуржон 14.06 метр натижа қайд этди.
Таъкидлаш керакки, бу борада жаҳон рекорди ҳам айнан Омоновга тегишли. Бобуржон БAAда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида 14.31 метр натижа билан дунё рекордини ўрнатган эди.
Шу тариқа делегациямиз ҳисобидаги медаллар сони 13 тага етди: 5 та олтин, 4 та кумуш ва 4 та бронза.