2021 йил 29 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 155639 (+795) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 86 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 30 нафари Андижон вилоятида,
- 16 нафари Бухоро вилоятида,
- 21 нафари Жиззах вилоятида,
- 20 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 14 нафари Навоий вилоятида,
- 23 нафари Наманган вилоятида,
- 68 нафари Самарқанд вилоятида,
- 25 нафари Сирдарё вилоятида,
- 28 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 85 нафари Фарғона вилоятида,
- 33 нафари Хоразм вилоятида,
- 115 нафари Тошкент вилоятида,
- 231 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
️Шунингдек, 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1075 нафарни ташкил қилди.