Ўзбекистон 2021/2022 йилги куз-қиш мавсумига қанчалик тайёр? "Ўзбекистон МЭТ" АЖ АОКАда бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида шу каби саволларга жавоб берди.
Маълум бўлишича, куз-қиш мавсумида фавқулодда ҳолат юзага келганда фойдаланиш учун авариявий захира яратиш бўйича зарур амалий ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, 156 тонна трансформатор мойи, 0,7 тонна техник пластиналар, 1 тонна селикогель, 15 тонна турли русумли симлар, 9,8 км кабель маҳсулотлари, 74 дона металл таянчлар, 26 дона темир-бетон таянчлар, 17 дона турли қувватдаги захира куч трансформаторлари захираси яратилган.
Авариявий ҳолатларни тезкор бартараф этиш мақсадида 65 – та навбатчи гуруҳлар бригадаси тузилган ва улар махсус автотранспорт воситалари, алоқа аппаратлари, зарур эҳтиёт қисмлар ва ҳимоя воситалари билан таъминланган.
Махсус, юк автотранспортлари ва механизмлари — ҳозирда Акциядорлик жамияти балансида жами 308 та бўлиб, шундан 155 та махсус, автотранспорт, 95 та юк автотранспорти, 58 та механизмлардан фойдаланиб келинмоқда. Жамиятимиз томонидан жорий йил бошидан 17 та янги махсус техникалар харид қилинган. Шундан, 4 та таянчларни ташувчи, 6 та бригада махсус автомашинаси, 1 та электротехник лаборатория, 3 та юк тортувчи ва 3 та пикап йўл танламас автомашиналари.
Шунингдек, йил якунига қадар 8 та подстанциялар яна қўшимча 725 МВА қувватга оширилиши режалаштирилгани айтилмоқда.