АсосийJamiyat

Давлат ташқи қарзи ҳисобига амалга оширилаётган инвестицион лойиҳалар натижадорлиги қандай? "Ўзбекистон МЭТ" изоҳ берди

'Давлат ташқи қарзи ҳисобига амалга оширилаётган инвестицион лойиҳалар натижадорлиги қандай? "Ўзбекистон МЭТ" изоҳ берди'ning rasmi

Давлат ташқи қарзи  ҳисобига амалга оширилаётган инвестицион лойиҳалар натижадорлиги қандай? "Ўзбекистон МЭТ" АОКАда бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида шу каби саволларга изоҳ берди.

Маълум бўлишича, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан бугунги кунда халқаро молия институтлари (ХМИ) ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари (ХҲМТ) маблағлари иштирокида салмоқли ишлар бажарилмоқда.

Хусусан, 2021 йил давомида “Ўзбекистон МЭТ” АЖ томонидан Давлат кафолати остидаги ташқи қарзи маблағлари иштирокида умумий лойиҳа қиймати 601,7 млн. долл. бўлган 5 та йирик инвестиция лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Инвестиция лойиҳалар доирасида ХМИ ва ХҲМТ маблағларидан 2020 йилда 43,9 млн. АҚШ доллар маблағлар ўзлаштирилган бўлса жорий йил якуни бўйича 107,4 млн. АҚШ доллар (2020 йилга нисбатан қариб 2,4 марта кўпроқ) маблағлар ўзлаштириш режалаштирилган.

 ХМИ ва ХҲМТ маблағлари иштирокида амалга оширилаётган лойиҳалардан 2020 йил якуни бўйича “Тахиатош ИЭС" дан “Хоразм” ПС орқали “Саримой” аҳоли яшаш пунктигача (Хоразм вилояти) 220 кВли ЭУТ қурилиши” инвестиция лойиҳаси доирасида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти ҳудудида умумий узунлиги 340 км бўлган 220 кВли ҳаво линияси қуриб фойдаланишга топширилди ҳамда “Хоразм” ПСда жойлашган трансформаторларни янгисига алмаштириш ҳисобига қўшимча 150 МВА қўшимча қувват яратилган.

 Бундан ташқари модернизация лойиҳаси доирасида республикада жойлашган юқори кучланишли подстанцияларда олиб борилган модернизация ва реконструкция ишлари натижасида жами 1142 МВА қўшимча қувват яратилди.

Шунингдек,  2021 йил якуни бўйича “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган 500 кВли “Ғузор-Регар” (Л-507) юқори кучланишли электр узатиш тармоғини тиклаш” лойиҳаси бўйича 64 км узунликдаги 500 кВли ҳаво линияси қуриб битказилади ва модернизация лойиҳаси доирасида жами 1229 МВА қўшимча қувват яратилиши айтилмоқда.

Бошқа янгиликлар