Ушбу саволга бугун АОКАда ўтказилаётган брифингда Давлат меҳнат инспекцияси Бош давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори Гулруҳ Ниязметова жавоб берди:
Меҳнат кодексининг 113-моддаси 3-қисмига мувофиқ, агар ходим карантин ва одам учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликларни тарқалиши таҳдиди бўлганда Бош давлат санитария врачининг қарори асосида қонунчиликда белгиланган тартибда жорий этиладиган профилактик эмлашдан ўтишни рад этган тақдирда (соғлиғи ҳолатига кўра қарши кўрсатма мавжуд бўлмаганда), иш берувчи томонидан ишдан четлаштириш мумкин.