АсосийJamiyat

Туркия элчиси Олган Бекар Ўзбекистон халқини Мустақилликнинг 30 йиллиги билан табриклади

'Туркия элчиси Олган Бекар Ўзбекистон халқини Мустақилликнинг 30 йиллиги билан табриклади'ning rasmi

Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Олган Бекар Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан мамлакат аҳолисига “Мустақиллик Куни” табригини йўллади. 

"Жонажон Ўзбекистоннинг қадрли фуқаролари, Aзиз қардошларим,

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллигини энг самимий туйғуларим билан муборакбод этаман. Ўзбекистон Давлатининг мустақиллигини тан олган биринчи давлат бўлган Туркия Республикаси ўз давлати ва халқи билан Ўзбекистон Республикасининг мустақиллик севинчини ҳар йили ғурур ила ўртоқлашмоқда, ўзбек халқининг тинчлик ва ҳузур ичра ҳар йили тобора фаровон, янада бахтли яшашини қардошликка таянувчи севинч билан кузатиб бормоқда.

Муштарак тариҳ, тил ва маданият ришталарига эга бўлганимиз дўст ва қардош Ўзбекистон билан “Aзалий қардошлик ва абадий ҳамкорлик” тамойилида стратегик шериклик даражасига етган муносабатларимизда қисқа вақт мобайнида  босиб ўтилган масофадан бағоят мамнунмиз.

Мустаҳкам сиёсий, иқтисодий ва маданий пойдевор асосида тараққиёт ва ислоҳот сиёсатлари муваффақият билан ҳаётга татбиқ этилаётган Янги Ўзбекистоннинг 30 йиллиги билан табриклаб туришдан жуда хурсанд бўлиб, ғурур ҳис этмоқдамиз.

Мустақиллик Байрамингиз Муборак Бўлсин!

Осмонингиз мусаффо, Юртингиз тинч, Халқингиз Омон бўлсин!" - дейилади Элчи жанобларининг самимий табригида. 

 

 

 

    Бошқа янгиликлар