АсосийSiyosat

Ўзбекистоннинг Aфғонистон бўйича вакили Италия элчиси билан учрашди

'Ўзбекистоннинг Aфғонистон бўйича вакили Италия элчиси билан учрашди'ning rasmi

2021 йилнинг 30 август куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Aфғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Италиянинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Aгостино Пинна билан учрашди.

Aфғонистондаги мавжуд вазият ва халқаро ҳамжамият, шунингдек, икки мамлакатнинг Aфғонистон йўналишидагиҳамкорлигини кенгайтириш борасидаги саъй-ҳаракатлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Элчи Aфғонистонда узоқ муддатли ва барқарор тинчлик ўрнатишда Ўзбекистоннинг муҳим ўрин тутишини алоҳида таъкидлади.

Италиялик дипломат, инсон ҳуқуқлари, шу жумладан, аёллар ва этник озчилик ҳуқуқларини таъминлашга урғу берган ҳолда Aфғонистонда инклюзив ҳукумат тузиш муҳимлигини таъкидлади.

    Бошқа янгиликлар