АсосийJinoyat

Тошкентда болаларга ноқонуний диний таълим берган шахс 15 суткага қамалди

'Тошкентда болаларга ноқонуний диний таълим берган шахс 15 суткага қамалди'ning rasmi

Янгиҳаёт туманида олиб борилган профилактик тадбирлар давомида аниқланишича, хусусий уйлардан бирида 20 ёшли Муҳаммад Қ., тегишли рухсациз вояга етмаганлар учун диний адабиётдан фойдаланган ҳолда дарс ўтган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда. 

Аниқланишича, воқеа жойидан диний адабиёт, ДВД-диск ва мобил телефонлар ашёвий далил сифатида олинган. Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 241-моддасига (“Диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш”) кўра ҳужжатлар тўпланиб, судга жўнатилгач, суд Муҳаммад Q. ga нисбатан 15 сутка қамоқ жазоси белгиланган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар