АсосийJamiyat

Кореяда ишлаб қайтган ва яна ишлашни хоҳлаганлар учун корейс тили бўйича махсус тест имтиҳони кунлари маълум қилинди

'Кореяда ишлаб қайтган ва яна ишлашни хоҳлаганлар учун корейс тили бўйича махсус тест имтиҳони кунлари маълум қилинди'ning rasmi

Корея Республикасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини муваффақиятли амалга ошириб қайтган ва меҳнат фаолиятини яна давом эттириш истагида бўлган фуқаролар учун корейс тили бўйича махсус тест имтиҳони 2021 йил 8-17 сентябрь кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот котиби  маълум қилди.

Номзоларга қуйидаги талаблар қўйилмоқда:

 

1. Фуқаролик ва хорижга чиқиш паспорти, 24 AҚШ доллари миқдоридаги тўлов квитанцияси билан келиш шарт.

 

2. Имтиҳон бошланишидан 1 соат олдин кўрсатилган манзилга етиб келиш ва рўйхатдан ўтиш лозим. Кеч қолган фуқаролар тестга киритилмайди.

 

3. Корея Республикасининг Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати шартларига кўра, такрор ёки қайта апелляция махсус тест имтиҳонлари ўтазилмайди.

 

4. Фуқаролардан ўзлари билан 2 дона оқ фондаги ҳажми 3.5х4.5 бўлган фотосурат олиб келишлари сўралади.

 

5. Имтиҳонда электрон воситалардан (мобил телефон, ҳар хил электрон соатлар, шпаргалкалар ва ҳакозо) фойдаланиш қатъиян ман этилади.  

 

6. Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати талабига мувофиқ имтиҳон қоидаларини бузган фуқаролар 3 йил давомида тест имтиҳонларида қатнашиш имкониятидан маҳрум қилади.  

 

Махсус тест имтиҳони чет эл вакиллари иштирокида ўтказилаётганини инобатга олган ҳолда имтиҳон жараёнида навбатга риоя қилиш, маданиятли, тартибли, шовқин қилмасдан, бошқа фуқароларнинг манфаатига путур етказмасдан иштирок этиш сўралмоқда.

 

Имтиҳони бўлиб ўтадиган манзил: Тошкент шаҳар, Яшнабод тумани, Паркент кўчаси 331-уй. “Ишга Марҳамат” мономаркази биноси.  

️Маълумот учун +99871-200-00-61, +99871-202-33-55 телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.

 

    Бошқа янгиликлар