АсосийSport

Токио-2020: икки нафар пара сузувчимиз финалга чиқди

'Токио-2020: икки нафар пара сузувчимиз финалга чиқди'ning rasmi

XVI ёзги Паралимпия ўйинларининг бугунги баҳслари ҳам пара сузиш билан бошланди.

Эрталабки дастурда 3 нафар пара сузувчимиз финал йўлланмаси учун кураш олиб борди.

Дастлаб Фирдавсбек Мусабеков 100 метрга брасс усулида сузиш баҳсида ўз гуруҳида 2-ўрин билан финалга йўл олди.

Шундан сўнг Шоҳсанам Тошпўлатова ҳам ўз гуруҳида тўртинчи натижа билан финал иштирокчисига айланди. Aфсуски, Нигора Мирзоҳидова  саралашдан ўта олмади.

Шу тариқа, Мусабеков Тошкент вақти билан соат 15:02 да, Тошпўлатова эса 15:08 да медаллар учун кураш олиб боради.

    Бошқа янгиликлар