АсосийJamiyat

Қорақалпоғистон прокуратурасида ёнғин содир бўлди(видео)

'Қорақалпоғистон прокуратурасида ёнғин содир бўлди(видео)'ning rasmi

Бугун, 1 сентябр куни соат 14:30 чамасида Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси биноси 3-қаватининг балконида ёнғин келиб чиққан. Бу ҳақда дастлаб Kun.uz маълум қилди.

Шундан сўнг, Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси ҳолат юзасидан расмий баёнот берди.

Ушбу ёнғин бўйича келиб тушган хабарга кўра, Нукус шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлими Ёнғин ўчириш экипажи воқеа жойига етиб келиб, ёнғин қисқа вақтда бартараф этилган.

Ёнғиннинг келиб чиқишига электр симининг қисқа туташуви сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда. Ёнғин оқибатида балкондаги шифт қисми 4 м2 зарарланган. Мазкур ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йуқ.  

Содир бўлган ҳолат буйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар