АсосийJamiyat

Токио-2020: Сабина Суханова финал йўлланмасини қўлга киритди

'Токио-2020: Сабина Суханова финал йўлланмасини қўлга киритди'ning rasmi

Сабина Суханова финал йўлланмасини қўлга киритди. Бу ҳақда Uzreport маълум қилди.

Ҳозиргина Токиодаги Олимпия стадионида аёллар ўртасида Т37 классида 100 метрга югуриш бўйича саралаш баҳслари бўлиб ўтди.

Ҳамюртимиз Сабина Суханова 13.91 сония вақт билан маррага 4-ўринда етиб келди ва финал йўлланмасини қўлга киритди. Aйтиш керакки, Суханова бугунги саралашда ўзининг мавсумдаги энг яхши натижасини қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, Сабина Суханова иштирокидаги финал баҳси эртага 2 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 06:37 да бошланади.

    Бошқа янгиликлар