Ўзбекистон Афғонистонда тинчлик ўрнатиш жараёнида фаол иштирок этмоқда. Мамлакатимизнинг конструктив ролини Афғонистоннинг ҳозирги раҳбарияти ҳам тан олади. Афғонистон Ислом Амирлиги музокаралар гуруҳи аъзоси ва “Толибон” ҳаракати сиёсий идораси матбуот котиби Муҳаммад Суҳайл Шаҳин Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан ўз раҳбарияти номидан табрик мактуби йўллагани бунинг далилидир.
Мактубда шундай дейилади:
– Биродар Ўзбекистон Республикаси раҳбарияти ва халқини Мустақиллик байрами билан самимий табриклаймиз.
Биз қўшни Ўзбекистон билан самарали ва дўстона муносабатлар ўрнатишни хоҳлаймиз. Ўзбекистон иштирокида Афғонистонда инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш, хусусан, темир йўл ва электр узатиш тармоқларини қуришни давом эттиришдан манфаатдорлигимизни тасдиқлаймиз. Афғонистон Ислом Амирлиги томонидан ўзбек шерикларимизга бу йўналишда барча зарур ёрдам кўрсатилади.
Муҳаммад Суҳайл Шаҳин,
Афғонистон Ислом Амирлигининг музокаралар гуруҳи аъзоси ва сиёсий идора матбуот котиби