АсосийJamiyat

Ички саёҳатларга катта чегирмалар эълон қилинди

'Ички саёҳатларга катта чегирмалар эълон қилинди'ning rasmi

Туризм ва спорт вазирлиги томонидан Ўзбекистон Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан 1-5 сентябрь кунлари аҳолининг мароқли дам олишини ташкил этиш, уларни ички туризмга жалб қилиш мақсадида катта имтиёз ва акциялар жорий қилинди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати маълум қилди.

Хабарга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Фармони, шунингдек “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан қуйидаги чегирмалар эълон қилинди:

1. Мамлакат ичида ҳудудлараро қатновчи транспорт воситалари бўйича:

“Узбекистан Aирвайс” AЖ томонидан 1-5 сентябр кунлари Республика аҳолиси учун барча ички авиақатновларга қуйидаги чегирмалар эълон қилинган:

  1. - алоҳида йўловчилар учун – 30%;
  2. - сайёҳлик гуруҳлар (5 ва ундан ортиқ киши), мактаб ўқувчилари, коллеж, лицей, олий ўқув юртлари талабалари, Ўзбекистон Республикасининг ИИБ, МВ, ДХХ, ДСҚ, ДБҚ ва бошқа идораларнинг махсус ўқув юртлари ўқувчилари ва тингловчиларига – 40%;
  3. - оилалар учун (эр, хотин ва фарзандлари) – 50%;
  4. - нафақахўрлар, ногиронлиги бўлган шахслар, Иккинчи Жаҳон уруши қатнашчилари, фронт ортида фидокорона меҳнати ва бенуқсон ҳарбий хизмати учун орден ва медаллар билан билан тақдирланган шахслар ҳамда Чернобил AЕСдаги фалокат оқибатларини бартараф этиш учун жалб қилинган шахсларга – 50%.
  5. Ундан ташқари “Ўзбекистон темир йўллари” AЖ томонидан 1-4 сентябр кунлари республиканинг барча ички қатновларига қуйидаги байрам чегирмалари мавжуд:
  6. - нафақахўрлар, ногиронлар, 1941-1945 йил уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахсларга – 50%;
  7. - олий ўқув юртларининг талабалари, мактаб ўқувчилари, коллеж ва лицей талабалари, ИИВ, МВ, ДХХ, ДС, ДБ махсус таълим муассасалари талабалари учун – 15%;
  8. - оилалар учун (икки ёки ундан ортиқ киши – эри ва рафиқаси, эри ёки рафиқаси ва
  9. 18 ёшгача бўлган фарзандлари, отаси ёки 18 ёшга тўлмаган боласи бўлган она) (никоҳ гувоҳномаси ва қариндошликни белгиловчи ҳужжатлар нусхаси тақдим этилган ҳолда) – 15%;
  10. - жамоаларга (ҳамкасбларга) (4 кишидан ортиқ - йўриқнома асосида)  – 15%;
  11. - “Aфросиёб” тезюрар электропоездларида барча тоифадаги йўловчилар учун - 10%.

2. “Вақф” хайрия жамоат фонди тасарруфидаги пуллик кириш чипталари жорий қилинган зиёратгоҳларда кексалар ҳамда нафақадагилар учун 50% чегирмалар жорий қилинди. Шу билан бирга, ногиронлиги бор шахслар, 7 ёшдан кичик болалар ва гуруҳлар таркибида зиёратчиларни олиб келувчи тадбиркорлик субектлари учун бепул кириш жорий этилган.

3. Хоразм вилояти “Ичан Қалъа” давлат музей-қўриқхонасида жорий йилнинг 2-8 сентябр кунлари “Музейлар ҳафталиги” деб эълон қилиниши муносабати билан ерда маданий-маърифий тадбирлар ўтказилиш ҳамда аҳоли учун бепул кириши режалаштирилган.

 

    Бошқа янгиликлар