Ижтимоий тармоқларда Россия Федерациясида фаолият олиб борувчи, ўзини "Ўзбекистон фуқаросиман", деб таништирган фуқаро: "Ўзбекистонда аёлим вакцина олиб, ўлим ёқасида!" дея йўллаган видеомурожаати тарқалди.
Фуқаронинг йўллаган видео мурожаати бўйича Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси қуйидагиларни маълум қилди:
Ушбу фуқаронинг мурожаати бўйича Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан, вилоятнинг барча шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмаларида дастлабки ўрганишлар олиб борилмоқда.
Айни дамда мурожаатчининг манзили ва шахси аниқ кўрсатилмаганлиги туфайли телефон орқали мурожаат бўлганлиги тасдиқланмади.
Шунингдек, Наманган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси беш ойдан бери давом этаётган вакцинация жараёнида эмланган фуқароларда бирор маротаба жиддий ножўя таъсир бўлмаганлигини маълум қилади.
Бошқармага ҳеч бир фуқародан вакцина сабаб ножўя таъсирлар борасида мурожаат келиб тушмаган.
Сизлардан шуни сўраб қоламизки, мабодо юқоридаги каби ҳолатлар кузатилса, яшаш манзилингиз, ўзингиз ва яқинларингиз тўғрисида тўлиқ маълумот берсангиз, тезкорлик билан ўрганиб, ҳолат бўйича батафсил маълумот берамиз.






