Синоптикларимизнинг маълумотларига кўра, 2 сентябрда кундуз куни республика бўйича кучсиз, баъзи жойларда бироз шамол эсиши билан асосан кам булутли об-ҳаво бўлади. Ҳаво ҳарорати кўтарилади ва 32-37° ни ташкил этади.
Пойтахтимизда ҳаво кам булутли бўлади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 33-35° бўлади.
Тоғли ҳудудларда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 23-28° бўлади.






