Қашқадарёда мултирадарлар билан жиҳозланган хизмат автомашиналари ҳаракати йўлга қўйилди. Бундай автоуловлардан фойдаланиш йўл-транспорт ходисаларини олдини олишда ижобий тасир кўрсатади. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
Маълум қилинишича, мослама 1 дан 6 тагача ҳаракат бўлагига эга бўлган автомобил йўлларида қарама-қарши йўлнинг ҳаракат йўналишидаги қатновнинг юқори тезликда ҳаракатланаётган қоидабузарликни автоматик равишда қайд этиш имкониятига эга. Автоуловнинг олд ойнасига ўрнатилган радар нафақат йўлларда ҳаракатланиш вақтида балки тўхтаб турган ҳолатда ҳам қоидабузарликни аниқлаш имконини беради.
Айни вақтда Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБга ушбу радарлар билан жиҳозланган 5 та махсус автомашиналар келтирилган бўлиб ушбу транспорт воситалар йўл ҳаракати қоидалари бузилишини олдини олади.






