АсосийJamiyat

AҚШдаги оилада 1 йил давомида бепул яшаш, мактабда ўқиш имконини берувчи дастур учун аризалар қабули бошланди

'AҚШдаги оилада 1 йил давомида бепул яшаш, мактабда ўқиш имконини берувчи дастур учун аризалар қабули бошланди'ning rasmi

FLEX  — Келажак Лидерлари Aлмашинуви дастури AҚШ Давлат департаменти томонидан молиялаштирилади. Ушбу Дастур мактабнинг юқори синф ва коллеж/лицей ўқувчиларини 1 йил давомида AҚШда бепул яшаш ва таълим олишини таъминлайди.

 Ғолиб номзодлар кўнгилли сифатида иштирок этаётган AҚШдаги мезбон оилада дастур мобайнида бепул яшайдилар ва маҳаллий мактабда ўқиш имконига эга бўладилар.  

Халқаро Таълим бўйича Aмерика Кенгашлари дастурнинг барча ташкилий ишларига масъулдир, жумладан танлов жараёнлари, имтиҳон ўтказиш, ғолибларни танлаш, дастур олди тайёрлов тадбирлари ва саёҳат ишларини ташкил этади

Дастурнинг асосий мақсади AҚШ ва бошқа давлатлар ўртасидаги дўстона муносабатларни ўрнатиш ва ёшларга турли миллат ва жамиятларнинг маданиятини ўрганиш ва ўз мамлакатларининг вакили сифатида етакчилик қилишига имкон беришдир, дейилади дастурда.

Таъкидланишича, FLEX ғолиблари дастур давомида ўзларида етакчилик кўникмаларини шакллантирадилар. Aмерика жамияти ва қадриятлари билан танишадилар, америкаликларга ўз мамлакатлари ва маданиятлари ҳақида ўргатадилар.

Аризалар 2021 йил 15 октябрга қадар қабул қилинади.

    Бошқа янгиликлар