АсосийJamiyat

Навоийда шифокор ҳамширадан ишга жойлаш учун 7 миллион олаётганда ушланди

'Навоийда шифокор ҳамширадан ишга жойлаш учун 7 миллион олаётганда ушланди'ning rasmi

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизматининг маълум қилишича, 1970-йилда туғилган қизилтепалик  кўп йиллар тиббиёт соҳасида ишлаган  шифокор С.Ф таниши ҳамшира М.Тга янгидан ишга тушган туғруқхонага танишлари орқали  ишга киритиб қўйишини айтиб, бунинг учун 7 млн сўм пул талаб қилди. 

Ҳамшира ҳозирги пайтда ишсиз бўлганлиги боис мазкур пулни беришга рози бўлади. Навоий вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида С.Фнинг 7 млн сўм пуллар ҳамда М.Тнинг шахсий ҳужжатларини олаётган пайтда қўлга олинган. Айни пайтда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

С.Ф юқори тоифали шифокор бўлган. Аммо бир йил олдин мансабини суистеъмол қилиб, бир неча бор оқ халатга доғ туширгани боис, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан "Ҳайфсан" олиб шартли равишда Кармана тумани Шошилинч тез тиббий ёрдам кўрсатиш бўлимида навбатчи шифокор лавозимига буюрилганди. “Ўрганган кўнгил, ўртанса қўймас”, деб шунга айтишса керак. 

 

 

    Бошқа янгиликлар