АсосийJamiyat

Тошкентда "Damas" йўналиши бўйлаб тескари ҳаракатланмоқда (Видео)

'Тошкентда   "Damas"  йўналиши бўйлаб тескари ҳаракатланмоқда (Видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқда "Юлдузликка илк қадам" сарлавҳаси билан, 4Р-12 "Бектемир-Чорбоғ" автомобиль йўлида ҳайдовчи  "Damas" русумли транспорт воситасини турли хавфли манёврлар билан орқага бошқариб, бу хатти-ҳаракати билан бошқа ҳайдовчиларнинг эркин ҳаракатланишига халақит берганлиги, авария ҳолатини юзага келтириши мумкинлиги акс этган видео тарқалди.

Видео Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ҳолат ўрганилиб, ҳайдовчи 2001 йилда туғилган И.Т.га нисбатан ўрнатилган тартибда баённома тузилди ва текширув давомида ушбу автомобиль бўйича ўз муддатида бартараф қилинмаган жарималар мавжудлиги аниқланиб, транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилган.

 

    Бошқа янгиликлар