АсосийJamiyat

Тошкентлик зўровон ҳайдовчини “ўтказиб юбормаган”ликда айблаб, “Матиз”ининг ойналарини синдириб, эшикларини бузиб ташлади

'Тошкентлик зўровон ҳайдовчини “ўтказиб юбормаган”ликда айблаб, “Матиз”ининг ойналарини синдириб, эшикларини бузиб ташлади'ning rasmi

Тошкент шаҳар ИИББнинг маълум қилишича кеча 1 сентябр куни навбатчилик қисмига 24 ёшли Жаҳонгир Р. мурожаат қилиб, икки нафар нотаниш шахслар келишмовчилик ортидан унинг “Матиз”ига (давлат рақами 01 042 ЖЕA) зарар етказганлигини маълум қилган.Воқеа жойига тезкорлик билан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ ходимлари етиб келишади. 

Ҳайдовчининг сўзларига кўра, у Навоий кўчасидан автомобилида уч нафар йўловчиси билан ҳаракатланиб кетаётган бўлган. Орқасидан келаётган оқ рангли “Матиз”дагилар уларни гўёки “ўтказиб юборишмаганлик" важи билан Жаҳонгир R.ni тўхташга мажбур қилишган. Натижада орада жанжал чиқиб, Жаҳонгир Р.нинг автомобилига зарар етказилган. Нотаниш шахслар унинг автомобилининг ойналарини синдириб, эшиклардан бирига зарар етказган ва воқеа жойини тарк этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. 

 

    Бошқа янгиликлар