АсосийJamiyat

ИТБ билан Иқтисодий имкониятларни кенгайтириш жамғармасини ташкил этишга келишиб олинди

'ИТБ билан Иқтисодий имкониятларни кенгайтириш жамғармасини ташкил этишга келишиб олинди'ning rasmi

Аввал хабар берилганидек, Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтказилаётган Ислом тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг 46-йиллик йиғилиши айни пайтларда давом этмоқда.  

"Даракчи" мухбири Сардорбек Раҳмонқуловнинг хабар беришича,  Президент Шавкат Мирзиёев ИТБнинг Тошкентдаги йиғилиши доирасида Иқтисодий имкониятларни кенгайтириш жамғармасини ташкил этишга келишиб олингани ҳақида хабар берди.  

"Бизнинг камбағалликни қисқартириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларимизни қўллаб-қувватлайдиган янги лойиҳа – Иқтисодий имкониятларни кенгайтириш жамғармасини ташкил этиш бўйича келишувнинг мазкур анжуман доирасида имзолангани учун Ислом тараққиёт банки ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги ҳукуматига ўз ташаккуримизни билдирамиз.

Капитали 500 миллион долларга етказилиши кўзда тутилган мазкур жамғарма ёшларимиз, аёлларимиз ва қишлоқ аҳолисини  тадбиркорликка жалб қилиш учун зарур шароитлар яратишга хизмат қилади.

Минтақамизда долзарб бўлган экологик мувозанатни таъминлаш учун барча давлатлар билан биргаликда фаол саъй-ҳаракатларни амалга оширишимиз зарур.

Бу борада Бирлашган Миллатлар Ташкилоти   шаъфелигида тузилган Кўп шериклик траст жамғармаси фаолиятини жадаллаштириш лозим.

Шу билан бирга, БМТнинг Бош Ассамблеясида маъқулланган Оролбўйи минтақасида экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудини ташкил этиш жараёнини Банкнинг қўллаб-қувватлаши ва кўмагига таянамиз".

камбағалликни қисқартириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларимизни қўллаб-қувватлайдиган янги лойиҳа

    Бошқа янгиликлар