АсосийJamiyat

8-17 сентябрь кунлари Кореяда ишлаб қайтганлар учун имтиҳон бўлиб ўтади

'8-17 сентябрь кунлари Кореяда ишлаб қайтганлар учун имтиҳон бўлиб ўтади'ning rasmi

Ўзбекистон ва Корея Республикалари Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликлари ўртасида тузилган англашув меморандумига мувофиқ, Корея Республикасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини муваффақиятли амалга ошириб, қайта ишлаш мақсадида кетиш истагида бўлган фуқаролар учун корейс тили бўйича махсус тест имтиҳони 2021 йил 8-17 сентябрь кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Махсус тест имтиҳонида иштирок этувчи фуқаролар диққатига:

1. Фуқаролик ҳамда хорижга чиқиш паспорти, 24 AҚШ доллари миқдоридаги қилинган тўлов квитанцияси билан келишлари шарт.

2. Тест имтиҳон бошланишидан 1 соат олдин кўрсатилган манзилга етиб келиши ва рўйхатдан ўтиши лозим. Белгиланган сана ва вақтдан кеч қолган фуқаролар тестга киритилмайди.

3. Корея Республикасининг Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати шартларига кўра такрор ёки қайта апелляция махсус тест имтиҳонлари ўтазилмайди.

4. Фуқаролардан ўзлари билан 2 дона оқ фондаги ҳажми 3.5х4.5 бўлган фотосурат олиб келишлари сўралади.

5. Тест имтиҳонида электрон воситаларидан (мобил телефон, ҳар хил электрон соатлар, шпаргалкалар ва ҳакозо) фойдаланиш қатъиян ман этилади.  

6. Корея Республикасининг Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати талабига мувофиқ махсус тест имтиҳони қоидаларини бузган фуқаролар 3 йил давомида тест имтиҳонларида қатнашиш имкониятидан маҳрум қилади.  

Махсус тест имтиҳони чет эл вакиллари иштирокида ўтказилаётганини инобатга олган ҳолда имтиҳон жараёнида навбатга риоя қилиш, маданиятли, тартибли, шовқин қилмасдан, бошқа фуқароларнинг манфаатига путур етказмасдан иштирок этиш сўралади.

Махсус тест имтиҳони бўлиб ўтадиган манзил: Тошкент шаҳар, Яшнабод тумани, Паркент кўчаси 331-уй. “Ишга Марҳамат” мономарказ биноси.  

Маълумот учун: +99871-200-00-61, +99871-202-33-55

 

    Бошқа янгиликлар