АсосийСпорт

Қозон 2021: Ўзбекистонлик 5 боксчи ярим финалга йўл олди (фото)

Татаристон Республикасининг Қозон шаҳрида бўлиб ўтаётган Биринчи МДҲ ўйинларининг бокс бел...

'Қозон 2021: Ўзбекистонлик 5 боксчи ярим финалга йўл олди (фото)'ning rasmi

Татаристон Республикасининг Қозон шаҳрида бўлиб ўтаётган Биринчи МДҲ ўйинларининг бокс беллашувларида ўзбекистонлик 5 нафар боксчи чорак финалда рақибларини мағлуб этиб ярим финалга йўл олишди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги "Darakchi.uz"га хабар берди. 

Хабарга кўра:

  • Жавоҳир Куйсинов арманистонлик рақиби Д.Сафарянни 5:0 ҳисобида;
  • Саят Илясов арманистонлик рақиби К.Чапаянни 5:0 ҳисобида;
  • Фарруҳ Тўлаганов Озарбойжон вакили М. Гасимзадени 3:2 ҳисобида;
  • Бунёджон Aмиров беларуслик М.Журавлёвни 4:1 ҳисобида;
  • Зафарбек Шахбозов Россия вакили Денис Богомоловни 3:2 ҳисобида мағлуб этди.

Афсуски, 52 кг вазн тоифасида Меҳрож Истамтошев арманистонлик рақиби A.Хачатарянга 0:5 ҳисобида имкониятни бой берди. Бундан ташқари Aзизбек Бурибоев россиялик рақибига мағлуб бўлди, ҳисоб 5:0.

Темурбек Aбдулваҳобов қозоғистонлик рақибига 5:0 ҳисобида имкониятни бой берди.

Aбдулазиз Aбдурахманов арманистонлик рақиби Д.Симонянга қарши рингга чиқди ва 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди.  

Шундай қилиб, бугун, 2 сентябр куни 5 нафар ўзбекистонлик боксчи ярим финал жангида иштирок этадиган бўлди.

Бошқа янгиликлар