АсосийJamiyat

Ўзбекистонга коронавирусдан ўлим даражасини 70 фоизга камайтирадиган препарат олиб келинди

'Ўзбекистонга коронавирусдан ўлим даражасини 70 фоизга камайтирадиган препарат олиб келинди'ning rasmi

Бундан бироз муддат аввал Германия Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдами тариқасида 10 минг доза Casirivimab/Imdevimab комбинацияланган препаратини юбориши ҳақида ССВ хабар берган эди.

Кеча, 2 сентябрь куни Тошкент Халқаро аэропортида ушбу дори воситаси қадоқларини қабул қилиб олиш маросими бўлиб ўтди.

 

Унда Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари, Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ходимлари ва журналистлар иштирок этди.

 

Casirivimab/Imdevimab (Швейцариянинг "Roche" фармацевтика компаниясидан) COVID-19 га қарши сунъий "антитаначалар коктейл"и бўлиб, ҳозирда препарат вируснинг янги штаммларига чидамли ягона препарат ҳисобланади.

 

Тадқиқот натижаларига кўра, препарат касалхонага ётқизиш ва коронавирусдан ўлим даражасини 70 фоизга камайтиргани ва касаллик аломатларининг давомийлигини 14 кундан 10 кунгача қисқартиргани айтилмоқда.

    Бошқа янгиликлар