Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига чет давлат фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлиши тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги 549-сонли Қарори кучга киради.
Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрьдаги 408 сонли қарори билан тасдиқланган Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари ва Ўзбекистон Республикасидан кетишлари тартибини 65 банди ўз кучини йўқотган деб белгиланди.
Шу муносабат билан мазкур Қарор талабига кўра, Хорижий давлатлардан турли мақсадларда маълум муддатга визасиз, электрон ва туристик виза билан келган ва бугунги кунда вақтинчалик қайд муддати тугаган ҳолатда Қарши шаҳрида вақтинча яшаб келаётган чет эл фуқароларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан 2021 йилни 10 сентябрь кунига қадар чиқиб кетишларини, шу ўринда уларни қабул қилган уй-жой эгалари ҳамда корхона, ташкилот раҳбарлари бундай тоифадаги чет эл фуқароларини Республика ҳудудидан чиқариб юбориш чораларини кўришлари лозим.
Шунингдек, мазкур Қарор талабига кўра, 2021 йилни 10 сентябрь кунига қадар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетмаган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек, уларни қабул қилган уй-жой эгалари ва мансабдор шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикасида яшаш ва бўлиш қоидаларини бузганлик учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 225 моддасини тегишли қисмлари бўйича маъмурий жавобгарлик масаласи кўрилиши ҳақида огоҳлантирилади.