Кеча "Тез топ!" кўрсатуви Заҳрохон Қиличеванинг жонли эфир пайтида тоби қочгани ҳақидаг хабар берган эдик.
Канал ҳолат юзасидан изоҳ берди.
" Ҳақиқатан ҳам, жонли эфир пайтида бошловчи ўзини ёмон ҳис қилган. Натижада ижодий гуруҳ трансляцияни тўхтатишга мажбур бўлган. Заҳро Қиличевага эса зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилган. Унинг тоби қочишига умумий ҳолсизлик ва бош айланиши сабаб бўлган. Лекин у буни сездирмасликка ва охирги сониягача касбий бурчини бажаришга уринган.
Aйни пайтда телеканал бошловчисининг аҳволи қониқарли ва унинг соғлиғи учун жиддий хавф йўқ.
Хавотир олиб изоҳ қолдирган ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига телеканал номидан миннатдорлик билдирамиз"