Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманидаги Хазратовлар оиласида уч эгизак фарзанд туғилди, деб хабар бермоқда NasafNews.
Маълум қилинишича, туманнинг «Ғозлиқ» маҳалласи Қўтонтепа қишлоғида истиқомат қилувчи Муслимбек Хазратов ва Навбаҳор Душаева оиласида 3 нафар эгизак қизалоқ дунёга келган.
Қизалоқларнинг бобоси Шодиёр Сафаровнинг айтишича, эгизаклар 31 август куни Тошкент шаҳридаги Перинатал марказда туғилган.
Эътиборлиси, уларга Президент Шавкат Мирзиёевнинг оила аъзолари – рафиқаси Зироатхон, қизлари Шаҳнозахон ва Саидахоннинг исми қўйилган. Шодиёр Сафаровнинг айтишича, бу борада Президентга хат ёзиб, улардан розилик ҳам олинган.