1

15 йилдан буён қидирувда юрган аёл қўлга олинди

ЖИНОЯТ 03.09.2021, 15:09
Теглар: қидирувдаги жиноятчи
15 йилдан буён қидирувда юрган аёл қўлга олинди

Бухорода 15 йилдан бери қидирувда юрган аёл қўлга олинди.

Маълум бўлишича у Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилиб, тергов органларидан яшириниб юрган.

Вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан 2006 йилда қидирув эълон қилинган.

 Бухоро тумани Гала Осиё шаҳри Ойбек кўчаси 12-уйда рўйхатда турувчи, 1977 йилда туғилган Р.С. исмли аёлни ушлаш юзасидан олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида, 15 йилдан сўнг унинг Ўзбекистон Республикасига келиши таъминланиб, Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан қўлга олиниб, жазонинг муқаррарлиги таъминланган.

Шарҳлар

Қидирувдаги 20 ёшли қиз Тошкентда ушланди

11.01.2022, 22:31

Бугун, 2022 йил 11 январь куни соат 19:30 ларда, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Чилонзор метро бекати қаршисида ЙПХ ходими С.Умарқулов томонидан тўхтатилган пиёда, 2002 йилда...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1