Куни кеча ички ишлар ходимлари қидирув эълон қилинган Т.И. исмли аёлни қўлга олишди.
Маълум бўлишича, у Олтиариқ тумани ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисмида (одам савдоси) кўрсатилган жиноятни содир этган.
Шу ўринда, Фарғона вилояти ИИБ фуқароларга мурожаат қилмоқда.
"Ҳурматли фуқаролар! Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади", — дейилади хабарда.