АсосийJinoyat

Бухоролик инспектор фирибгарлик содир этаётган пайтида қўлга олинди

'Бухоролик инспектор фирибгарлик содир этаётган пайтида қўлга олинди'ning rasmi

Бухоро вилояти Бухоро шаҳри аҳоли бандликка кўмаклашиш марказида ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўйича секторларга бириктирилган ишга жойлаштириш инспектори, Бухоро шаҳар Ғиждувон кўчасида яшовчи, 1985-й.т. М.A. исмли шахс хизмат мавқейидан фойдаланиб, фирибгарлик жиноятига қўл урган. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ Aхборот хизмати маълум қилди.

 Хабарга кўра, ишга жойлаштириш инспектори ишсиз фуқаро Ш.Д. исмли аёлни, РШТЁИМ Бухоро филиалига 1 ҳисса кичик тиббиёт ходими вазифасига ишга жойлаштиришни ваъда қилиб, Бухоро шаҳар ҳокимлиги биноси олдида 500 AҚШ долларини олаётган вақтда ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.A. га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар