АсосийJamiyat

Ислом тараққиёт банки янги платформани ишга туширди

'Ислом тараққиёт банки янги платформани ишга туширди'ning rasmi

Ислом тараққиёт банки (ИТБ) Бошқарувчилар кенгаши Тошкентда ўтаётган юқори даражали тадбирда молиявий самарадорликни ошириш бўйича ўзининг вазифаларига қўшимча равишда янги рақамли платформани ишга туширди.

Мазкур рақамли платформа пул маблағлари тўловини тезлаштиришда банк операцияларининг самарадорлигини оширади ва ишбилармонлик муносабатларини амалга оширишни соддалаштиради.

Платформа фойдаланувчиларга реал вақт режимида тўлов талабномаларининг мақомини кузатиб бориш ва хавфсизликни таъминловчи шарт-шароитларда пул маблағлари тўлови билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш учун лойиҳавий гуруҳлар билан тўғридан-тўғри ҳамкорлик қилиш имконини беради.

Янги платформа Тошкентда ўтаётган ИТБ гуруҳининг 2021 йилдаги йиллик йиғилиши доирасида ишга туширилди.

Ислом тараққиёт банкининг молия бўйича вице-президенти ва молиявий директори Замир Иқбол, аъзо мамлакатлар ушбу янги тизим хусусиятларидан ҳамда ривожланиш соҳасидаги мақсадларимизга етишда самарадорликни оширувчи тартиб-таомилдан манфаат олишларини алоҳида таъкидлади.  

- Мазкур стратегия аъзо мамлакатлар Сенегал ва Индонезиянинг илк лойиҳаларида ўз таъсирини намоён қилишни бошлади, ишга тушириш пайтидан бошлаб маълумотларнинг аниқлиги ва ҳаққонийлигига салбий таъсирсиз қайта ишлаш вақти қисқарди, - деди Мансур Мухтор.    

Платформа жаҳон тоифасидаги технологиялардан фойдаланиб ишлаб чиқилган ҳамда мобил қурилмаларда ишлатишга мослаштирилган. У, шунингдек, ҳар қандай қўлда бажариладиган жараёнларга хос бўлган бошқарувдаги нуқсонларни бартараф қилиш учун хизмат қилади.

    Бошқа янгиликлар