АсосийJamiyat

Бухородаги маҳаллалардан бирида бангихона аниқланди

'Бухородаги маҳаллалардан бирида бангихона аниқланди'ning rasmi

Бухоро шаҳри Маҳмуд Таробий маҳалласидаги хонадонлардан бирида номаълум шахслар тўпланиб турганлиги тўғрисида ИИО ходимлари тезкор маълумот олган.  Шу асосида мазкур манзил кўздан кечирилганда, ушбу манзилда бангихона аниқланган. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ Aхборот хизмати маълум қилди.

1998-й.т. О.М. исмли шахс 1,5 литр ҳажмли елим идиш (баклажка) ва унинг оғиз қисмига ўрнатилган фолга қоғозига “Марихуана” гиёҳвандлик моддасини ўзи билан биргаликда мазкур хонадонда бўлган фуқаролар Ф.Э., И.К., Н.М., Ш.М. исмли йигитлар ва М.Б.исмли қиз билан бирга истеъмол қилаётганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан О.М. га нисбатан Жиноят кодексининг 274-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар