Жаҳон Фанлар академияси президенти доктор Ҳасан Муҳаммад Инновацион ривожланиш вазирлигига ташриф буюрди. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлигининг Матбуот хизмати маълум қилди.
Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов меҳмонни илм-фан, технолгоиялар ва инновациялар соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан таништирди, жумладан, вазирлик кўмагида ташкил этилган стартаплар ва илмий ишланмалар натижалари, вазирликда ташкил этилган лабораториялар кўздан кечирилди.
Меҳмон яратилган имкониятлар кўлами ва ташкил этилган ишлар самарадорлигини юқори баҳолади ҳамда бошқа ривожланаётган давлатлар ушбу ютуқларга эришиш тажрибасини Ўзбекистондан ўрганиши мумкинлигини белгилаб ўтди.
Шунингдек, томонлар кўплаб соҳалар, жумладан, қишлоқ хўжалиги ва биотехнологиялар соҳаларида инновацияларни жорий этишда ҳамкорлик қилиш имкониятларини муҳокама қилдилар.
Шу билан бирга, д-р Ҳасан Муҳаммад Олмазор туманидаги янги ташкил этилаётган технопаркни кўздан кечирди.






