АсосийJamiyat

Тошкентда 19 ёшли фуқародан героин топилди

'Тошкентда 19 ёшли фуқародан героин топилди'ning rasmi

23-август куни тахминан соат 20.00 да Чилонзор туманида “Хавфсиз пойтахт” консепсияси доирасида ўтказилган профилактик тадбирлар давомида хатти-ҳаракатлари шубҳа уйғотган 19 ёшли Оразали Ж. тўхтатилди. Текширув давомида унинг ёнидан 6,01 гр. “героин” топилди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Aхборот хизмати маълумот берди.

Мазкур факт асосида Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми бўйича (“Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш”) жиноят иши қўзғатилди.

 

    Бошқа янгиликлар