АсосийDunyo

Толиблар давридаги янги ўқув йили қандай кечади?

'Толиблар давридаги янги ўқув йили қандай кечади?'ning rasmi

Aфғонистондаги инқирознинг кескинлашуви фонида янги ўқув йили бошланди. Бу ҳақда Euronews хабар бермоқда.

Дарсларга фақат бошланғич синф ўқувчилари қабул қилинган - Ислом республикасида бу тоифага биринчи синфдан олтинчи синфгача кирган. Қобулдаги таълим муассасалари маъмурияти толиблар ҳокимиятга келганлигига қарамай, қизларга ўқишга рухсат берилганини таъкидламоқда.

"Ҳозирча шароитлар яхши", — дейди ўқитувчи Ойша Жавид камерада. Унинг сўзларига кўра, аёллар ишга бора олишган, дарслар билан ҳеч қандай муаммо йўқ ва улар ўзларини "хавфсиз" ҳис қилишади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Толибон вакиллари қизлар ва ўғил болалар учун алоҳида таълим жорий этилишини эълон қилган эди. Шу билан бирга улар аёлларга нисбатан бир қатор тақиқлардан воз кечишга, хусусан, уларга ўқиш ва ишлашга рухсат беришга ваъда берган.

Бошқа янгиликлар