АсосийJamiyat

Тошкентда камида 60 гектарлик аттракционлардан холи бўлган истироҳат боғлари қурилади

'Тошкентда камида 60 гектарлик аттракционлардан холи бўлган истироҳат боғлари қурилади'ning rasmi

Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, Тошкент шаҳар умумий майдонининг кўкаламзорлаштирилиши 2023 йилгача 30%га етказилади, бу шаҳар ва туманлар ҳокимларининг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланади. Дарахт кўчатлари илмий-тадқиқот натижаларига кўра иқлимга мослари танлаб олинади.

Тошкент шаҳрининг камида 60 гектар ер майдонида аттракционлардан холи бўлган жамоат истироҳат боғи ҳамда ҳар бир туманда кичик яшил истироҳат боғлари ташкил этилади.

Тошкент шаҳар истироҳат боғлари 24 соат мобайнида туну кун фаолият юритишига рухсат берилади.

Бектемир ва Учтепа туманларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш вазифалари аутсорсинг асосида тадбиркорларга берилади. Бу борада келаси йил ҳуқуқий эксперимент ўтказилади.

2021 йил куз ва 2022 йил баҳор мавсумларида Тошкент шаҳрида 1 млн туп кўчат экилади. Акция ўтказилади.

Тошкентда 2021–2022 йилларда 1500 та қудуқ қазилади. Ушбу мақсадларга 225 млрд сўм сарфланади.

Пойтахтда 131 км узунликда пиёдалар йўлаклари, 127 километр велойўлаклар қурилади. Ушбу мақсадларга 62 млрд сўм сарфлаш режалаштирилган.

Тошкент шаҳри маҳаллаларида 12 та сайилгоҳ ва 25 км узунликда велойўлак қурилади. Бунга 30 млрд сўм сарфланиши кўзда тутилган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар