Президент матбуот котиби Шерзод Асадов давлат раҳбарининг янги ҳафтанинг иш мундарижасини маълум қилди:
Бугун фармацевтика саноатида ва Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган лойиҳалар тақдимоти ўтказилиши режалаштирилган.
- Ҳафта давомида стратегик соҳалардаги инвестиция лойиҳалари тақдимоти;
- “1 миллион дастурчи” лойиҳасининг ижроси, Президент мактаблари ва ихтисослашган мактаблар фаолияти бўйича тақдимотлар ўтказилиши кўзда тутилган.
Шунингдек, давлат раҳбари ушбу ҳафтада Паралимпия ўйинлари совриндорлари билан учрашади.
9 сентябрь куни Шавкат Мирзиёев Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси қурултойида иштирок этиши ҳам айтилмоқда.