Бугун Шаҳрисабз тумани умумтаълим мактабларида янги ўқув йили бошланиши муносабати билан "Биринчи қўнғироқ" тадбирлари ташкил этилди. Бу ҳақда вилоят халқ таълими бошқармаси маълум қилди.
Ушбу тадбирларда туман ҳокими Самад Ҳасанов ҳам иштирок этиб, 45-умумтаълим мактаби ўқувчиларига мустақиллик дарсини ўтган.
Маълум қилинишича, ҳокимбува ўқувчиларга халқимизнинг тарихан босиб ўтган машаққатли йўли, мустақилликнинг мазмун-моҳияти, бугунги сиёсатимизнинг ички ва халқаро аҳамияти хусусида тушунча берган.






